Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятидан


Самарқанд вилоят туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан, тумандаги ташкилотларда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, туман ташкилотлари билан ҳамкорликда тумандаги МФЙлар аҳолисига доимий сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқароларни йиллар давомида қийнаб келаётган муамолари ўрганиб чиқилиб, уларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
  Инсон ҳуқуқлари олий қадрият
Самарқанд шаҳар адлия бўлими томонидан Самарқанд шаҳар Боғибаланд маҳалласида яшовчи фуқаро М.Ашурова, Самарқанд шаҳар Мулиён маҳалласида яшовчи фуқаро А.Юсупов ҳамда Самарқанд шаҳар Ширин маҳалласида яшовчи фуқаро З.Пардаеваларнинг Самарқанд шаҳар адлия бўлимига Ўзбошимчалик билан қурилган турар-жой биноларига мулк ҳуқуқини эътироф этиш юзасидан Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказига ариза берилган бўлсада. қарор чиқмаётганлиги юзасидан келиб тушган мурожаатлари ўрганилиб, фуқаро А.Ашуровага "Ўзбошимчалик билан қурилган турар-жой биноларига мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида"ги Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 апрелдаги № 1008-қ-сонли, фуқаро А.Юсуповга 1015-қ-сонли, фуқаро З.Пардаевага 1012-қ-сонли қарори чиқарилиб, фуқароларнинг мурожаатлари каноатлантирилди.
Самарқанд туман адлия бўлими томонидан ўтказилган сўровномалар натижасида туман “Агрокимёҳимоя” унитар корхонасининг 19 нафар ходимларига 2019 йил январь ойи учун 33.949.952 сўм ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаётганлиги аниқланиб ушбу ходимларнинг 2019 йил 27 февраль куни  мурожаатлари қабул қилинди. Жорий йилнинг 27 февраль куни туман “Агрокимёҳимоя” унитар корхонасига 19 нафар ходимларнинг тўланмай қолган ойлик иш ҳақларини тўлаб бериш масаласида тақдимнома киритилди.
Киритилган таъсир чораси натижасида туман “Агрокимёҳимоя” унитар корхонаси томонидан 2019 йил 7 март куни ходимларининг 33.949.952 сўм ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.
  Иштихон туман адлия бўлимига жорий йилнинг 25 март куни тумандаги  Иштихон туман Митан биолаборатория унитар корхонасининг ўн икки нафар ишчи ходимлари ариза билан мурожаат қилиб, ҳисобланган жами 36 524 623 сўм миқдоридаги иш ҳақларини ололмасдан келаётганлигини баён қилиб, иш ҳақларини ундириб олишда амалий ёрдам сўраган. Туман адлия бўлимининг сай-ҳаракатлари натижасида Фуқаролик ишлари буйича Иштихон туманлараро суднинг 2019 йил 25 мартдаги суд буйруғига асосан мазкур ишчи ходимларнинг хисобланиб тўланмаган барча иш ҳақларини ундириш чораалари кўрилди.
Тойлоқ туман адлия бўлими томонидан 17 нафар “Тоза ҳудуд” ДУК Тойлоқ туман филиали ходимларининг иш ҳақларини ундириб бериш тўғрисидаги шикоят аризаси кўриб чиқилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига 17 та иш ҳақини ундириб бериш тўғрисида суд буйруқлари чиқаришни сўраб мурожаат қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2019 йил 15 мартда  чиқарилган суд буйруқларига асосан, “Тоза ҳудуд” ДУК Тойлоқ туман филиали ходимларининг  жами 30,2 млн сўм иш ҳақларини ундириб бериш белгиланди.
Суд буйруқларини ижросини таъминлаш мақсадида суд буйруқлари Тойлоқ туман адлия бўлими томонидан Тойлоқ туман Мажбурий ижро бюросига юборилди.
  Қўшработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 30 март куни "Сувоқова" ДУК Қўшработ туман филиалининг 9 нафар ходимларига  ҳисобланган, лекин тўланмаган ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқариш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судига аризалар киритилиб, уларнинг 31 506 000 сўм иш ҳақларини ундириш юзасидан суд буйруқлари чиқарилди.

                                                         

Туғилганлиқ ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилди
Жорий йилнинг 18 январь куни Пайариқ туман “Истиқлол” МФЙ Деҳқонобод қишлоғида яшовчи фуқаро Аннақулова Мухаббат Рустамовна ариза билан мурожаат қилиб, 1987 йилда Аннақулов Мутанбой билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, никоҳи даврида 2002 йилда Абдурасулова Лайло туғилганлигини, моддий қийинчиликлар ва оилавий муаммолар сабабли фарзандига туғилганлиқ ҳақида гувоҳнома ололмаганлигини маълум қилиб, фарзандига туғилганлиқ ҳақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Пайариқ туман адлия бўлими томонидан керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 24.01.2019 йилда вояга етмаган Абдурасулова Лайлони қонуний манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига ариза киритилди. Мазкур ариза бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди томонидан 12.02.2019 йилда ҳал қилув қарори чиқарилиб, 16 ёшга тўлган Абдурасулова Лайлога туғилганлик ҳақидаги гувоғнома берилди.
                                                             
 

Булунғур туман адлия бўлимига Булунғур тумани Саховат МФЙ Қум қишлоғида яшовчи Турсунов Зиёвиддин Сайфиддинович 2012 йил 27 январда туғилган ўғил фарзандига туғилганлик гувохномаси олмаганлиги сабабли амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эди. Туман адлия бўлими ташаббуси билан 2019 йил 11 апрель куни Турсунов Зиёвидддиннинг фарзанди Сайфиддинов Ёрбек Зиёвиддин ўғлига туғилганлик хақидаги гувохнома Булунғур туман ФХДЁ бўлими орқали расмийлаштирилиб олиб берилди. 
 Қонун устуворлиги таъминланди
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 22 февралдаги 80-ум-сон буйруғи ва Қўшработ туман адлия бўлимининг I ва II чоракларга мўлжалланган иш режаси 14-банди ижросини таъминлаш юзасидан, Қўшработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил март ойида тумандаги “Қийқим”, “Хонназар”, “Ўрганжи”, “Қўрғон”, “Ўртасой”, “Янгиқишлоқ”, “Новкат”, “Жонбулоқ”, “Оқчобсой” ва “Пангат” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш натижасига кўра аниқланган қонунбузилишлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан 9 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, Қўшработ туман маъмурий судига таклиф киритилди ҳамда тўлиқ ижроси таъминланди. Бундан ташқари, ўрганиш натижасига кўра Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қўшработ туман Кенгашига аниқланган қонунбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.