Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ёш авлодга ўрнак.


 Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу Фармон билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ҳамда ушбу Концепцияни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган, ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, айниқса, уларнинг онгида коррупциянинг жамият ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилиш, ёшларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг амалий механизмларини ўргатиш ҳамда ёшларни ўз ҳуқуқий саводхонлигини юксак даражада шакллантириш ва ошириш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицей 1-босқич ўқувчиларининг вилоят адлия бошқармасининг ва унинг таркибий бўлимлари фаолияти ва вазифалари билан таништириш бўйича ташрифи ташкиллаштирилди.
Мазкур ташриф давомида, ўқувчилар Самарқанд адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев билан бевосита мулоқотда бўлиб, адлия соҳаси юзасидан барча саволларига жавоблар олишди.
Шунингдек, ўқувчилар бирма-бир адлия бошқармаси таркибий бўлимлари билан таништирилиб, уларнинг соҳага бўлган қизиқиши ошишига эришилди.