Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик гувоҳномаси олиб берилди.


  Пайариқ тумани адлия бўлимига “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи 1948 йилда туғилган фуқаро Пўлат Шерқулов ариза билан, 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши 100дан ошсада туғилганлик гувоҳномаси йўқлиги, бир нечта идора ва ташкилотларга мурожаат қилган бўлсада, туғилганлик   ҳақида гувоҳнома ололмаётганлигини ҳақида муражаат қилди.
  Пайариқ тумани адлия бўлими ташаббуси ва бевосита иштироки билан Маъмурий ишлар бўйича Пайариқ туман судига ариза киритилиб, суднинг 2019 йил 17 апрел кунги сайёр суд мажлиси орқали, 1919 йилда туғилган Хурим Умировага туғилганлик гуоҳномаси бериш ҳақида ФХДЁга мажбурият юклатилди.