Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик Форуми иштирокчилари Самарқандда меҳмон бўлдилар.


  Жорий йилнинг 27 апрель куни “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик Форуми иштирокчилари Самарқандда меҳмон бўлдилар.
Делегация аъзоларини Самарқанд темир йўл вокзалининг расмий меҳмонларни кутиб олиш залида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев ва бошқа масъуллар тантанали кутиб олдилар.
Шундан сўнг, делегация аъзолари Имом Ал-Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, мажмуа билан яқиндан танишдилар.
Делегациянинг кейинги манзили Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш бўлди.
Меҳмонлар ушбу мақбарани зиёрат қилиб бўлишгач, “Oasis Garden” ресторанига тушлик дастурхонига таклиф этилди. Тушлик давомида Самарқандлик хонандалар ижросида ўзбек миллий куй ва қўшиқлари ижро этилди. Тушликдан сўнг меҳмонлар “Регистон” ансамблини томоша қилдилар.
Соат 17-00 да меҳмонлар Самарқанд темир йўл вокзалидан Тошкент шаҳрига кузатилди.
Ташриф давомида меҳмонларга юқори савиядаги меҳмондўстлик кўрсатилди.
Ўз навбатида делегация аъзолари Самарқандга қилган ташрифларидан хурсандикларини ва уларга кўрсатилган мехмондўстликдан бошлари осмонга етганлигини билдирдилар.
Тафсилотлар Самарканд телевидениеси оркали тасвирга олинди.