Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил I чорак якуни бўйича ҳайъат мажлиси ўтказилди.


   Жорий йилнинг 04 май куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2019 йилнинг  I чорак давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
    Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувувчи идоралар томонидан биринчи чорак давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича 70 та таклифлар ишлаб чиқилди, 44 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.
Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли 4 та лойиҳа қайтарилди.
Келиб тушган 917 та мурожаатларнинг 780 таси қонуний ҳал этилди. Шундан, 534 та мурожаат қаноатлантирилди.
2 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига олинди.
Ўтказилган 183 та ўрганишларда жами 18 864 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида турли идора ва ташкилотларга жами 320 та тақдимнома, 215 та огоҳномалар, 155 та маъмурий таклифлар ва 7 та жиноий таклифлар киритилди. Киритилган таъсир чоралари натижасида 302 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.
   Тақдимномаларга асосан 6 та ҳужжат бекор қилинган бўлса, 4 та ҳужжатнинг ижроси тўхтатилди, 69.525.000 сўмдан ортиқ маблағлар қайтарилди ёки тўлаб берилди.
Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан суд ҳамда бошқа тегишли идораларга 155 та таклиф киритилиб, 92 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Судларга киритилган 346.807 минг сўмлик 250 та даъво аризаларнинг 262.421 минг сўмлик 218 таси қаноатлантирилди.
Суд қарорлари асосида 262.421 минг сўм асосий қарз билан биргаликда фуқаролар фойдасига мансабдор шахслардан жами 9 млн. сўмлик маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
Ўтказилган аттестация натижаларига кўра давлат ташкилотларнинг 18 нафар юридик хизмат ходимлари аттестациядан ўтган деб, 3 нафари аттестациядан ўтмаган деб топилди.
Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олишга малака имтиҳонини мувафаққиятли топширган 12 нафар талабгорларга лицензия берилди. 1 та адвокатлик фирмаси, 4 та адвокатлик ҳайъати қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.
   Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳуқуқий тарғибот бўйича бошқарма ва қуйи идоралар ҳодимлари томонидан жами 1 759 марта ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди. Шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали 357 марта чиқишлар қилинди.
Ҳайъат мажлисида асосий эътибор мавжуд хато ва камчиликларнинг танқидий таҳлил қилишга ва фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилишга қаратилди.
Мазкур йиғилишда, соҳада тизимли назоратни таъминлаш ва янада кучайтириш, ходимларнинг масъулиятини ва уларнинг касб-одоб қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича шахсий жавобгарлигини оширишга келишиб олинди.