Янгиликлар
Адлия органларининг ходимлари учун мастер-класс ўтказилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони ҳамда унинг ижросини ташкил этиш учун қабул қилинган ПҚ-3666-сонли қарори билан норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқий ишлар, юридик хизматлар фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш ҳолатини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш адлия органларининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Айнан шу мақсадда, жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг катта мажлислар залида юридик фанлар доктори, профессор Ш.Файзиев томонидан "Норма ижодкорлиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш" масалаларига бағишланган мастер-класс бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда, вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг барча ходимлари иштирок этиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, уларнинг турлари, талаблари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш хусусиятлари мавзуларида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек мазкур тадбирда, соҳада фаолиятида норма ижодкорлиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ барча саволларига жавоб олдилар.