Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва вилоят адлия бошқармаси томонидан минтақавий сайёр ўқув курси ташкил этилди.


  Давлат ва жамият ҳаётида қонун устуворлиги, қонунийликни таъминлаш ҳуқуқий демократик давлатнинг энг асосий талаби ҳисобланади. Бу устувор вазифани амалга оширишда эса давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек давлат органлари, корхона ва ташкилотлардаги юридик хизмат ходимлари ҳамда адвокатура институти вакилларининг роли катта.
  Амалдаги қонун ҳужжатлари талабига кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари ҳамда адвокатлар ҳар уч йилда малакасини ошириб боришлари лозим.
Шунга кўра вилоятда мазкур соҳа ходимларининг малакасини оишириш бўйича минтақавий сайёр ўқув курси ташкил этилди.
Жорий йилнинг 29 апрель кунидан 08 май кунига қадар давом этган сайёр ўқув курсида давлат органлари ва ташкилотларининг 60 нафар юридик хизмат ходимлари ҳамда 71 нафар адвокатлар малакасини оширди ва сайёр ўқув курси натижаси бўйича малака имтиҳонларини топшириб, уларга малака даражасини оширганлиги ҳақидаги сертификатлар топширилди.