Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январда қабул қилинган “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти


  Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш ва мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланди.
Ўтган икки йил мобайнида Президент номига 2,5 миллиондан ортиқ мурожаатлар келиб тушганлигига қарамай, республика ишчи гуруҳи томонидан уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш натижасида қўшимча 1,1 миллиондан ортиқ турли муаммолар аниқланган. Бу эса жойларда ечимини кутаётган масалалар кўплигини, айримлари ўрта ва қуйи бўғиндаги ташкилотлар даражасида ҳал этилмаётганлигини кўрсатади.
  I. Фармонни қабул қилиш зарурати:
биринчидан, мурожаатлар билан ишлашнинг амалдаги тизими аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш имконини бермаяпти;
иккинчидан, аниқланган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Халқ қабулхоналари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ягона механизми мавжуд эмас;
учинчидан, тегишли ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда жойларда аниқланган бошқа муаммолар етарли даражада акс эттирилмаяпти;
тўртинчидан, Халқ қабулхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизими, уларнинг етарли ваколатларга эга эмаслиги иш сифати ва самарадорлигига салбий таъсир қилмоқда;
бешинчидан, жойлардаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга, зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришга етарли эътибор қаратмаяпти.
  II. Фармоннинг мақсади:
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бевосита фуқаролар билан ишлашига ўтишини, уларнинг халққа, жумладан тадбиркорларга яқин кўмакчи бўлишини таъминлашдан иборат.
  III. Фармоннинг моҳияти ва аҳамияти:
2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашни назарда тутувчи ЯНГИ ТИЗИМ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ.
Халқ қабулхоналари:
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлайди ҳамда ҳал қилинишини таъминлайди;
жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилишда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўради.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
Халқ қабулхоналарига ҳудудларда мурожаатлар билан ишлаш, оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш борасида қўшимча вазифалар юклатилди.
  Шунингдек, Фармон билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқлар берилди. Жумладан, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганади, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади, секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этади.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 20 январдан Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Халқ қабулхоналари барча ходимларининг лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади.
Йил якунларига кўра фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган Халқ қабулхоналари ходимлари тегишли тартибда бир марталик пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.
  Бундан ташқари, Халқ қабулхоналари ходимлари учун махсус малака ошириш курслари ташкил этилиши назарда тутилган.
2019 йил 1 июлга қадар барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари веб-сайтлари, 2020 йил 1 январгача туман (шаҳар) бўлинмалари веб-сайтлари ташкил қилинади ва бу орқали фуқароларнинг ҳар бир давлат органи ҳудудий бўлинмаларига бевосита электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.