Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

“Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг моҳияти ва аҳамияти


   Жорий йилнинг 22 апрелида “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор Президент томонидан имзоланди.
I. Қарорни қабул қилиш зарурати.
Болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш борасидаги фаолиятнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш зарурати тобора ортиб бормоқда.
II. Қарорнинг мақсади.
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция талабларини ҳар томонлама ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган болаларнинг ҳуқуқларини амалда кафолатлаш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, руҳий ва маънавий етук авлод бўлиб етишишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни таъминлаш қарорнинг асосий мақсади ҳисобланади.
III. Қарорнинг моҳияти ва аҳамияти.
Қарорга мувофиқ:
ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар Меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган, васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш ҳуқуқи берилди;
болаларнинг РЎЙХАТДА ТУРИШ ЖОЙИ ВА ФУҚАРОЛИГИДАН ҚАТЪИ НАЗАР, уларга БАРЧА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ;
болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди;
14 ЁШГА ТЎЛГАН БОЛА ўзининг таъминоти учун бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда АЛИМЕНТ УНДИРИШ ТЎҒРИСИДА ДАЪВО ҚЎЗҒАТИШГА ҲАҚЛИ;
болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилинади.
  Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛ лавозими жорий этилди.
2019 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРДАН эркаклар ва аёллар учун НИКОҲ ЁШИ ЎН САККИЗ ЁШ ЭТИБ БЕЛГИЛАНДИ.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.
Давлат статистика қўмитасига оналик ва болаликка оид статистик маълумотларни “stat.uz” веб-сайтига жойлаштиришни ва маълумотларни доимий равишда янгилаб бориш вазифаси юкланди.
“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилади.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга болага нисбатан ишлатиладиган тазйиқ ва зўравонликлар турлари ҳамда унинг олдини олиш бўйича қўшимча кафолатларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олиш ўрнига, уларнинг жамиятга мослашувини таъминловчи механизм жорий этилади.
Бундан ташқари, қарорга мувофиқ қуйидагилар ишлаб чиқилади:
ходимларнинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар билан ишлаши бўйича методик қўлланма;
васийлик ва ҳомийлик органларининг мақомини белгилаш ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат;
ювенал адлия тизимини жорий этиш бўйича концепция.