Янгиликлар
Сайлов жараёнида туман адлия бўлимлари алоҳида ўрни.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан ушбу сайлов жараёни 2019 йил май ойида ўтказилиши белгиланиб, айни кунларда республиканинг барча ҳудудларида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) навбатдаги сайлови бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан фуқаролар йиғинлари амалдаги раисларининг (оқсоқолларининг) ва улар маслаҳатчиларининг ваколатлари муддати 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинларининг янги раислари (оқсоқоллари) сайлангунига қадар узайтирилган эди.
Ушбу жараёнларда туман (шаҳар) адлия бўлимлари муҳим ўрин эгалламоқда. Сайлов иштирокчиларининг ҳуқуқий жиҳатдан тушунчалари ва билимларини ошириш, жараённинг қанчалик муҳимлиги ва белгиланган тартибда қонуний ўтказилиши юзасидан тарғибот ҳамда ташвиқот ишлари амалга ошириб келинмоқда.