Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Мурожаатлар қаноатлантирилди.


  Самарқанд вилоят адлия бошқармасига Самарқанд шаҳар, “Чилқудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Мухамедов охирги 2 йил давомида ишга жойлашиш мақсадида ўнлаб ташкилотларнинг остонасида овора бўлиб, ишга жойлашаолмасдан юрганлиги сабабли уни ишга жойлашишда амалий ёрдам беришни ҳамда сўраб мурожаат қилди.
Фуқаро Ш.Мухемедовнинг мурожаати вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганилиб, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази жалб қилинган ҳолда Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга автомобиль ҳайдовчиси вазифасига ишга жойлашиш учун йўлланма тақдим этилди.
  Бундан ташқари, худди шу фуқаро томонидан 3 ойдан бери ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи ололмаётганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.
  Ушбу мурожаат вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалаиётини ўрганиш бўлими томонидан кўриб чиқилиб, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди ҳамда фуқаронинг ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилиниб, мулк эгасига топширилди.