Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари


  Мазкур норма ва қоидалар Ҳукуматнинг 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарори билан тасдиқланган.
Бозорларда, савдо мажмуалари ва бошқа савдо объектларида гўшт маҳсулотлари билан савдо қилишга ветеринария-санитария хулосаси мавжуд бўлганда, тегишли тарзда чакана савдо ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга рухсат берилади.
  Гўштни қайта ишлаш объектлари қуйидаги ветеринария-санитария мақсадларига мўлжалланган соз, ишчи ҳолатида бўлган объектлар билан жиҳозланади:
гўшт ва гўштли маҳсулотни қайта ишлашга етказиб берувчи автотранспортни ювиш ва дезинфекция қилиш учун муқим дезювиш пункти ёки майдони, ёки дезинфекцияловчи барьер;
ҳайвонларни, ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни ва хом ашёларни назорат қилиш ва ветеринария-санитария экспертизаси учун жиҳозланган ветеринария мутахассисларига мўлжалланган хоналар;
қайта ишлашгача гўшт ва сўйиш маҳсулотларини вақтинча сақлаш учун ажратилган совутиш камераси;
оқова сувларни зарарсизлантириш иншоатлари.
 Сутни қайта ишлаш объектларида ишлаб чиқариш хоналарида жойлаштиришда технологик жараёнларнинг ўзаро контаминациясига, қарши оқимга, ўзаро кесишишга йўл қўйилмайди.
Сут хом ашёсининг ҳарорати қайта ишлаш жойигача ташиш пайтида ва қайта ишлаш бошланишига қадар 8° бўлиши керак.
Сут, қаймоқ, сметана ва бошқа сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун захиралар (творог ва пишлоқ ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган захиралар бундан мустасно) қаттиқ ёпилувчи қопқоқлар билан таъминланади.
Балиқчилик маҳсулотлари билан ишлашда фойдаланиладиган пол, деворлар, устки девор ёки устки девор юза қопламаси, жиҳоз ва асбоблар доимо тоза ва соз ҳолатда сақланиши лозим.
  Қадоқлаш материаллари маҳсулот тайёрлаш ва ишлов бериш зоналаридан алоҳида сақланади.
Балиқчилик маҳсулотлари тоза совутилган сувда кема бортида уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.
Сўйиладиган ҳайвонлардан олинадиган гўшт ва гўшт маҳсулотларини тегишли шароитлар яратилган бозор, савдо объектлари ва турғун савдо шаҳобчаларида реализация қилишга рухсат берилади.
  Гўштни кўчаларда ҳамда савдо объектлари ва савдо шаҳобчалари ичида хона ёки кўча ҳароратида илгакларга илинган ҳолда сотиш, сақлаш қатъиян тақиқланади.
Ҳайвонлар гўштини реализация қилишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
агарда уларнинг сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилган бўлса;
гўшт сотиш учун тегишли барча шароитлар, шу жумладан совутгичли махсус расталар ташкил этилган бўлса;
тегишли ветеринария ҳужжатлари мавжуд бўлса (белгиланган тартибда расмийлаштирилган тақдирда);
ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига белгиланган тартибда киритилган бўлса.
Гўшт совутгичли махсус расталарда (витриналарда) сотилади. Бунда совутгичли витриналарнинг ҳар томонлари зич ёпиладиган бўлиши зарур. Гўштнинг расталарга сиғмаган қисми совутгичли хоналар ёки катта ҳажмдаги совутгичларда сақланиши лозим.
Гўштни майдалаш ва ажратиш махсус ёғоч мосламаларда (кундалар) амалга оширилиши лозим. Кундаларнинг юзаси текис бўлиши, улар мунтазам равишда пичоқ билан тозаланиб турилиши, иссиқ сув билан ювилиши ҳамда иш куни якунлангандан кейин устига катта заррачали туз сепилиши ва дока билан қопланиши лозим.
Савдо объектлари ва турғун савдо шаҳобчалари қувур орқали келувчи иссиқ ва совуқ сув, қўл ювгич ва бошқа зарур асбоблар (пичоқ, болта, тарози ва бошқалар) билан таъминланган бўлиши лозим.
Сотувчи тўлиқ бўлган махсус кийим бошда ишлаши ҳамда харидорга гўшт маҳсулоти тўғрисидаги зарурий ва аниқ ахборотни бериши, хусусан қуйидагиларни маълум қилиши шарт:
гўшт ва гўшт маҳсулоти олинган ҳайвоннинг тури, сўйилган санаси;
истеъмолга яроқлилигини тасдиқловчи ветеринария маълумотномаси.
Ҳар бир совутгичли витрина устида ушбу гўшт олинган ҳайвон тури тўғрисидаги маълумот ёзуви бўлиши шарт.
Харидорнинг талабига биноан сотувчи, шунингдек етказиб берувчининг фирма номи ҳамда жойлашуви (юридик манзили) тўғрисидаги маълумотни ҳам тақдим қилиши шарт.
Бозор маъмурияти, дўконлар ва гўшт сотиш шаҳобчалари раҳбарлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббий кўрикдан ўтмаган ва ветеринария-санитария курсларида таҳсил олмаган шахсларнинг ишлашига йўл қўйганлиги учун жавобгар бўлади.