Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ


Жорий йилнинг 3 майида “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

I. Қарорнинг қабул қилиш зарурати.

Жаҳонда ғоявий-мафкуравий курашлар кескин давом этаётган, маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида миллий қадриятларга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, жиноятчилик ва экстремизм ҳаракатларига адашиб қўшилиб қолиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

II. Қарорнинг мақсади.

Қарорнинг асосий мақсади маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиш ҳисобланади.

III. Қарорнинг моҳияти ва аҳамияти.

Қарор билан Республика Маънавият ва маърифат кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

Шунга кўра, Кенгаш қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиши лозим.

Бундан ташқари Кенгаш қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:

аҳоли ўртасида ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИНИ шакллантириш, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш;

оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиш,“маҳалла–туман–вилоят–республика” принципи асосида ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-маънавий муҳит харитасини шакллантириш, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” ҒОЯСИ асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш;

тинчлик ва осойишталикка, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши самарали тарғибот ишларини олиб бориш;

аҳолининг ижтимоий-маънавий ҳаётида бунёдкорлик ғояларини кучайтириш, ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК муҳитини янада мустаҳкамлаш.

Қарор билан Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида республика бўйлаб “МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ” ва “ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ” танлови ўтказилади.

“БУ ЙИЛДА ЎҚИШ ЗАРУР БЎЛГАН 100 ТА КИТОБ” рўйхати тузилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Республика кенгашининг, унинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари тегишли ҳудудий кенгашларнинг ишчи органлари ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси ҳамда Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикаси ишлаб чиқилади.

Маънавий-маърифий ишлар учун масъул ходимлар Марказ ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасасида ўқитилади.

Қарор билан “МАЪНАВИЯТ ФИДОЙИСИ” КЎКРАК НИШОНИ таъсис этилди.

Марказ Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган органлар рўйхатига киритилди.