Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Пахтачи туманида “Ҳуқуқий ахборот куни” адлия сайли ўтказилди.


              

   Жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларининг қонуний манфаатларини ҳимоясини таъминлашда адлия идораларининг ўрни ва роли беқиёсдир.  

Мамлакатимизда яшаётган фуқароларнинг дарду ташвишини, уларни қийнаётган муаммоларини эшитиш ва ҳал этиш, улар билан ҳамнафас бўлиш, уларга қабул қилинаётган қонунларни ҳалқчил, оддий тилда ҳамда жойига чиққан ҳолда тушунтириш, шунингдек, фуқароларнинг давлат органларидан рози бўлишлари учун бор имкониятлардан тўлалигича фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 28 май куни Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси,  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси, Адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва бошқа давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида “Ҳуқуқий ахборот куни” адлия сайли ўтказилди.
  “Ҳуқуқий ахборот куни” адлия сайли ўтказиш бўйича Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 23 майдаги 89-Ф-сон фармойиши қабул қилиниб, тадбирлар режаси тасдиқланди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари давлат нотариал идоралари, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг туман марказлари, туман ҳокимлиги, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, прокуратура, солиқ ва ички ишлар бошқармалари, вилоят “Ермулккадастр”, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Бандлик бош бошқармаси, Мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги, вилоят “Бозорлар ва савдо комплекслари” уюшмаси, туман ФҲДЁ бўлими, Ҳунармандлар уюшмаси вилоят бўлими, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Маданият бошқармаси, вилоятдаги миллий-маданий марказлар, “Ўзбекистон ёшлар” иттифоқи вилоят кенгаши, Тошкент Ахборот технологиялар университети Самарқанд филиали, Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Самарқанд Давлат университети, Самарканд иқтисодиёт сервис институтининг ёш олимлари иштирок этишиб, ўзининг фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда тадбирга ташриф буюрган фуқароларга керакли ҳуқуқий тушунтириш ва масалаҳтларини бериб бордилар.
  Шунингдек, тегишли соҳаларга оид кўргазмали плакат ва баннерлар тадбир ўтадиган жойларда барча учун маълум бўлган ҳолда жойлаштирилди.
Мутахассисларнинг фуқаролар билан мулоқоти жараёнида асосий эътибор аҳолини ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида оддий тилда тушунтиришлар беришга, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича тегишли ҳуқуқий-амалий ёрдам кўрсатиш, оилавий низолар ва ажримлар, ишсизлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш каби кўплаб масалаларга қаратилди.
  Давлат нотариал идоралари нотариуслари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан 300 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда туман ФХДЁ бўлими томонидан 14 та туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ўз эгаларига топширилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор тадбиркорлар томонидан имтиёзли нархларда ишлаб чиқариш ва кундалик ҳаёт учун зарур бўлган маҳсулотларнинг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Шунингдек, Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!” лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида, соғлом бўла туриб, ишсизликдан ёки етарли шароит яратиб берилмаганлигидан норози бўлган фуқароларнинг мулоҳаза қилишини таъминлаш мақсадида ногиронлиги бор шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди.
“Адлия сайли” доирасида, ёш тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга Самарқанд вилоятидаги мувафаққиятга эришган тадбиркорлар томонидан маҳорат дарси ўтказилиб, иссиқхона, парандачилик, балиқчилик, чорвачилик, асаларичилик ва бошқа тадбиркорлик йўналишларнинг тартиблари, имтиёзлари тушунтирилиб, бизнесс режа тузиш ва уни ривожлантириш юзасидан тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
  Бундан ташқари, адлия бўлими ходимлари томонидан маҳорат дарси қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
“Адлия сайли” доирасида, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида вилоят бандлик бош бошқармаси ва туман бандлик бўлими томонидан ташкил этилган бўш иш ўринлар ярмаркасида 45 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Шунингдек, 20 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб қилиниб, 5 нафар коллеж битирувчиси билан тўрт томонлама меҳнат шартномаси тузилди, 300 дан ортиқ фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича тушунчалар берилди.
  Бундан ташқари, Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси ҳамда туманда фаолият кўрсатувчи тижорат банклари томонидан банк хизматларига оид бурчаклар ташкил этилиб, 400 дан ортиқ фуқароларга банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар, кредитлар турлари ва уларни расмийлаштириш тартиб-қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 14 нафар фуқаролар билан имтиёзли кредит ажратиш бўйича шартнома тузилди.
Яна бир қизиқарли жиҳат, сайилга ташриф буюрган ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий билимларга бўлган қизиқишини янада кучайтириш мақсадида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва Самарқанд вилоят юридик коллежи билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида “Заковат” интелектуал уйини деб ном олган “Брейн ринг” мусобақаси ўтказилди. Тадбирда 50 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, катта тасуротларга эга бўлдилар.
  Танлов натижасига кўра, ғолиб ва иштиркчиларга вилоят адлия бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.
Сайилда Тошкент Ахборот технологиялар университети Самарқанд филиали, Самарқанд Давлат архитектура қурилиш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Самарқанд Давлат университети, Самарканд иқтисодиёт сервис институтининг олимлари томонидан “Ёш олимлар” бурчагини ташкил этилиб, инновацион ғоялар асосида яратилган илмий янгиликларнинг намойиши ўтказилди.
Халқимиз, жумладан ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, ижодкорлар ва китобхонлар ўртасидаги мулоқотни яхшилаш мақсадида тумандаги фаол тадбиркорларнинг ўз ташаббуслари билан барпо этилган “Халқ кутубхонаси”да “Китобхонлик” акцияси ўтказилиб, иштирокчиларга вилоят адлия бошқармаси томонидан жами 100 дан ортиқ янги чоп этилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда бадиий китоблар тарқатилди.
Тадбир давомида сайлга ташриф буюрган фуқароларнинг кайфиятини янада кўтариш, сайлни завқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида санъат усталари ҳамда миллий маданий марказлар фолклёр гуруҳларининг байрам дастури намойиш этилди. Мазкур дастурда қўшиқчилар, сўз усталари, раққосалар, миллий чолғу асбоблари усталарининг чиқишлари билан сайлга ташриф буюрган фуқароларга байрамона кайфият улашдилар.
Мазкур сайлда Пахтачи тумани ва қўшни ҳудудлардан ташриф буюрган 5 мингдан ортиқ фуқаролар қатнашдилар.
Тадбир қатнашчиларига нотариат, ФХДЁ, давлат хизматлари, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва бошқа масалалар бўйича тайёрланган 2500 дан ортиқ буклет ва флаерлар, шунингдек ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали, “Telegram” мессенжеридаги “Huquqiy axborot” канали ҳамда “LexUZ” қонун ҳужжатлари миллий базаси ва ижтимоий тармоқлар тўғрисидаги 1500 тадан ортиқ тарғибот материаллари ҳамда электрон қонун хужжатлари тўпламидан иборат “CD” ҳуқуқий ахборот дисклари тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан “Адлия сайли”га ташриф буюрган 500 нафар фуқаролардан аҳолининг қабул қилинаётган ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бўлган муносабатини аниқлаш бўйича ижтимоий сўров ўтказилди.
  Фуқаролардан келгусида шу каби тадбирларни ўтказилиш тўғрисидаги фикрлари ўрганилганда, деярли барча фуқаролар бундай тадбирларни доимий равишда ўтказиб туриш ҳақида фикрларни билдирди.
“Адлия сайли”да муносиб иштирок этганликлари ва ўзаро ҳамкорликлари учун ташкилот ва идоралар мутасаддиларига бошқарманинг ташаккурномалари топширилди.
Шу каби тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳамда давлат идораларининг халққа янада яқин бўлишини таъминлашга хизмат қилади.