Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

“Очиқ эшиклар куни” доирасида ер билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш борасида ўқув семинар ўтказилди.


  Жорий йилнинг 30 май куни вилоят адлия бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” доирасида вилоят адлия бошқармаси томонидан шаҳар ва туман ҳокимликлар ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзоларини ер билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш борасидаги билимларни оширишга қаратилган ўқув семинар ўтказилди.
Тадбирда, комиссия аъзоларига вилоят адлия бошқармаси, ер ресурс ва давлат кадастри бошқармаси ва қурилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ер билан боғлиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда амалиётда қўллай олиш кўникмаларини янада шакллантириш юзасидан слайдлар асисида тушунтиришлар берилди.
  Тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринборсари Д.Аҳмедов, адлия соҳаси ва қонунчилик тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда адлия тизимида жорий йилнинг 5 май – 5 июнь кунлари барча адлия органлари ва муассасаларида “Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги” деб номлангани шунингдек, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилаётганлиги тўғрисида тегишли маълумотлар тақдим этиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг барча саволларига жавоблар берилди.