Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Эгалик ҳуқуқи эътироф этьилди.


  Фуқаро Р.Давлатова ўзбошимчалик билан қурилган турар жойига мулк ҳуқуқини эътироф эттириш мақсадида Нарпай туман Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилган. Ўрганиш комиссиясининг далолатномаси билан Нарпай тумани, Оқтош шаҳри, Мусо Жалил кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган бино “Бинокор” очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига тегишлилилиги сабабли ушбу кўчмас мулкка турар жой сифатида мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас деб топилган.
  Нарпай туман адлия бўлими томонидан фуқаро Р.Давлатованинг ушбу масалани ҳал этишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнидан, “Бинокор” очиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти 2018 йилда суднинг қарорига асосан тугатилганлиги ва давлат реестридан чиқарилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан, адлия бўлими томонидан кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Нарпай туман комиссиясига тақдимнома киритилиб, тузилган далолатнома бекор қилинди.
  Шунингдек, фуқаро Р.Давлатовага туман ҳокимининг 2019 йил 27 майдаги 1980-Қ-сонли қарорига асосан Нарпай тумани Оқтош шаҳри Тинчлик МФЙ Мусо Жалил кўчаси 6-уйда жойлашган турар жой биносига нисбатан эгалик ҳуқуқи эътироф этилишига эришилди.