Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ


Жорий йилнинг 27 майида ПФ–5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди.

I. Фармоннинг қабул қилиш зарурати.

Иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.

II. Фармоннинг мақсади.

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш Фармоннинг асосий мақсади ҳисобланади.

III. Фармоннинг моҳияти ва аҳамияти.

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури;

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби.

Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришишда САМАРАДОРЛИК ИНДИКАТОРЛАРИ ишлаб чиқилади.

Шунингдек, “Давлат молиявий назорати тўғрисидаги ҳамда “Прокуратура органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади

Шунингдек, ҳудудларда ҳам халқ депутатлари Кенгашлари таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссиялари ташкил этилиб, улар жойларда ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиб боради.

Давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизими шакллантирилади.

Давлат хизматчилари учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхати белгиланади.

Коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этилади.

Фармонга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, татбиқ этилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилади. 

2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА” ЛОЙИҲАСИ амалга оширилади, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб эса лойиҳа бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Президент Фармонига кўра, тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари зиммага юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарларини мажбурий баҳолаб боради. 

Бунда давлат органлари:

коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхатини шакллантиради;

идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурлари ижросининг ҳар чораклик мониторингини амалга оширади ва коррупциявий хавф-хатарларни минимум даражага тушириш чораларини кўради.

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади.