Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Адлия бошқармаси “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.


  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта мажлиялар залида жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Адлия вазирлиги Адлия вазирлиги хузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида бир қатор халқаро шарномаларга қўшилиши муносабати билан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқа субъектларга юклатилган мажбуриятлар”, шунингдек “Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини мухофаза қилиш соҳасида халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги қонунларнинг мазмун ва моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
  Шунингдек мазкур семинарда вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларнинг ҳудудий бошқармалари вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
  Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 февралдаги “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳиятини тушунтиришдан иборат.
  Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан соҳа фаолияти бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди. Тадбир тафсилотлар маҳаллий телеканаллар томонидан тасвирга олинди.