Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Жомбой туманида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.


  Жорий йилнинг 17 июнь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев томонидан Жомбой тумани аҳолиси учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлимида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
  Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Жомбой туман бўлими мудири, сектор раҳбарлари, туманда фаолият юритаётган суд раислари ҳамда тумандаги барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этиб, аҳолининг мурожаатлари тингланди. Сайёр қабул давомида мурожаат этган фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Мурожаатларининг 30 % жойида ҳал этилди. Жумладан, Жомбой тумани, "Эски Жомбой" маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Қаршибоева ўғлига қўлтиқтаёқ ва турмуш ўртоғига ҳассатаёқ беришни сўраб қилган мурожаати мутасадди ташкилотлар томонидан тингланиб, фуқаронинг ўғлига қўлтиқтаёқ ва турмуш ўртоғига ҳассатаёқ берилиши таъминланди. Шунингдек, ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар қабул қилиниб, тегишли мутасадди раҳбарлар билан ҳамкорликда ҳал этиш мақсадида топшириқлар берилди.
  Бундан ташқари, сайёр қабул давомида аҳоли ўртасида "Street law" лойиҳаси доирасида ижтимоий сўров ўтказилди.