Янгиликлар
Эълон
Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 1 июлдан 25 июлгача “ЭНГ ЯХШИ ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМИ” АКЦИЯСИ ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур танловда давлат органлари ва ташкилотларнинг олий юридик маълумотга эга бўлган юридик хизматлари иштирок этишлари мумкин.
Танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш 2019 йилнинг 20 июль кунига қадар давом этади.
Ушбу акция 3 босқичда амалга ошади:
1. Юридик хизмат ходими томонидан соҳа фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича, қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи нормалар ва уларни бартараф этиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф бериш (хорижий тажриба асосида).
2. Юридик хизмат ходими томонидан тарғибот тадбирлари креатив ёндашган ҳолатда инновацион усулда ўтказалиши унинг натижадорлиги.
3. Юридик хизмат ходими томонидан судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар.
Мазкур акция ғолиблари вилоят адлия бошқармаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совға билан тақдирланадилар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилот ва юридик хизмат ходимлари вилоят адлия бошқармаси ёки туман(шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум қилинади.
Батафсил маълумот учун бошқарманинг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига (66 233-33-49; +99898 180-22-99) мурожаат қилишингиз мумкин.