Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ҳарбий қисмларда “Ҳуқуқий саводхонлик соати” давом этмоқда.


   Ҳарбий қисмларда “Ҳуқуқий саводхонлик соати” давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони билан "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси" ҳамда ушбу концепциянинг 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича "йўл харитаси”нинг 60- бандида харбий хизматчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида Самарқанд шаҳар 526-сонли СЧР Батальонда жорий йилнинг 20 июн куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари ҳамда 8-сон давлат нотариал идораси нотариуси иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Шунингдек, "Street law" лойиҳасини кенг жорий қилиш бўйича сўровномалар ўтказилди. Ҳамда, СЧР-526 сонли батальон томонидан адлия ходимлари доимо фаол иштироки учун фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.