Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш”


  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” концепциясининг 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 20-бандига кўра, Самарқанд вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 17-18 июнь кунлари “Street law” (оддий ҳуқуқ) лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши, Самарқанд вилояти юридик коллежи волонтёрлари билан ҳамкорликда жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилди. Хусусан, Самарқанд шаҳар, Самарқанд тумани, Қўшробот тумани, Ургут тумани, Пахтачи тумани, Тойлоқ туман марказларидаги деҳқон бозори, савдо дўконлари ва аҳоли гавжум жойларда ва тадбиркорлар, фуқаролар ва ўқувчи ёшлар билан бирга, йўл харакати қоидалари, истеъмолчи ҳуқуқлари, фуқароларнинг жамоат жойларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари каби мавзуларда тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда ўқувчи ёшларга “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, тамаки ва алкогол соғлиқ учун зарарли эканлиги ҳамда ҳар бир харид учун квитанция ёки харид чеки берилиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, жамоат жойларида тамаки ва алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш, харидорга квитанциялар, талонлар, чекларни бермасдан товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш учун белгиланган жаримлар ҳақида тушунчалар берилди.Тарғибот тадбирида туман адлия бўлимлари ходимлари томонидан фуқароларга тайёрланган флаерлар тарқатилди ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданият даражасини аниқлаш бўйича 500 дан ортиқ фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди.Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ОАВларда ёритилди. Тарғибот давомида Адлия вазирлигининг Advice.uzинтерактив ахборот портали ва телеграмдаги “huquqiyaxborot” каналининг афзалликлари ва ундан фойдаланишлари бўйича тавсиялар берилди ҳамда фуқароларни “huquqiyaxborot” каналига аъзо бўлишлари таъминланди.