Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Қурилиш соҳасидаги низоларни олдини олишда қонун ҳужжатларини амалда қўлланилиши.


  Вилоят ҳокимлиги вилоят адлия бошқармаси билан ҳакорликда “Туман шаҳар ҳокимларининг қарор ва фармойишларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўрилган ишлар бўйича низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, низо чиқишини олдини олиш ҳамда қонун ҳужжатларини амалда қўллаш масалалари” юзасидан жорий йилнинг 9 июль куни Самарқанд вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида вилоятдаги бошқарма ва ҳудудий бўлим раҳбарлари ва масъул ходимларига семинар ўтказилди.
  Семинар вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев томонидан очилиб, бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Ж.Заҳидов “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш ва Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги тахлилий маъруза билан иштирок этди.
Иштирокчилар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий асослантирилган тарзда тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди.