Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Хотин-қизларни жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш.


   Самарқанд вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, Марказий банк бош бошқармаси, адлия бошқармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, “Ёшлар иттифоқи” вилоят кенгашининг “Туман, шаҳарларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий ва маънавий билимларини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш мақсадида учрашувлар ўтказиш ҳақида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш юзасидан Жомбой туманида жорий йилнинг 09 июль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида хотин-қизларнинг жамиятда муносиб ўрин эгалашларида кўмаклашиш, бахтли хаёт кечиришлари учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш хамда тадбиркорликка йўналтириш ва кредитлар олишда кўмаклашиш мақсадида туман хотин-қизлар қўмитаси, туман тижорат банклари, адлия бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши хамда Ёшлар иттифоқи хамкорлигида учрашув ўтказилди.