Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Фуқаро мурожаати Жомбой туман адлия бўлими ёрдамида ижобий қаноатлантирилди.


  Жомбой туман адлия бўлими томонидан “Ширинкент” маҳалласида яшовчи фуқаро Темиров Бекзод Тохировичнинг кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Жомбой туман комиссияси (кейинги ўринларда – комиссия) аъзоларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
  Аниқланишича, фуқаро Б.Темиров ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун туман давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимининг номига ариза билан қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, унинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан туман ҳокимининг 2019 йил 10 майдаги 1775-Қ-сонли қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
  Комиссия ишчи органи ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган “2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ўтказилган кўчмас мулк объектларининг хатлови натижалари бўйича йиғилган маълумотлардан фойдаланган бўлиб, унда “Ширинкент” маҳалласи, “Элатон” қишлоғида ўтказилган хатловда мазкур иморат жойлашган 0,3528 гектар ер участкаси Қаршиев Тохир Юсупович номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган бўлса-да, Т.Қаршиев яшаб турган ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкаси ҳам Б.Темиров номига расмийлаштирилган.
  Бунинг оқибатида, мазкур фуқаролар ўртасидаги низога олиб келиши мумкинлигига эътибор қаратилмаган. Ўрганиш натижалари бўйича Жомбой туман адлия бўлими томонидан Жомбой туман ҳокими номига номига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилган.
  Тақдимномага асосан Жомбой туман ҳокимининг 2019 йил 10 майдаги 1775-Қ-сонли қарорининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида 2019 йил 8 июлдаги 2701-Қ-сонли қарори қабул қилиниб, мурожаат ижобий қаноатлантирилди.