Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг ҳуқуқий асослари


  Жорий йилнинг 10 июль куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва Самарқанд шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг ходимларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган манзилли ва предметли тарғибот тадбири амалга оширилди. Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “huquqiy axborot” телеграм канали, “advice.uz”, ҳуқуқий ахборот портали ва “bola huquqlari.uz” махсус сайтининг афзаллик ва қулайликлари тушунтирилди.