Янгиликлар
АДЛИЯ БЎЛИМИ-ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига кўра туман(шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири сифатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш белгилаб қўйилган.
Ўтган давр мобайнида бўлим томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бўлим томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ШТЁБ хамшираси вазифасида ишлаган фукаро Х.Эргашеванинг ишга тиклаш, иш хакини ва моддий хамда маънавий зарарни ундириш ҳақидаги аризаси кўриб чиқилди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Х.Эргашева туман тиббиёт бирлашмасида ШТЁБ хамшираси вазифасида ишлаб келганлиги, 2015 йилнинг апрель ойида туғруқ таътилига чиққанлиги, шу орада иккинчи фарзанди дунёга келганлиги муносабати билан мазкур таътил 2019 йилгача узайтирилганлиги, 2019 йил январь ойидан ўз иш жойига қайта тиқлаш учун туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятига мурожаат қилганлиги, бироқ бирлашма томонидан ўз иш ўрни тиклаб берилмасдан, фуқаронинг сарсон саргардон бўлишига ва туман адлия бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлишига сабаб бўлганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижасига кўра бўлим томонидан ФИБ Нуробод туман судига фуқаронинг манфаатини кўзлаб ишга тиклаш, иш ҳақи ва моддий хамда маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво ариза киритилди. Суднинг 20.05.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан Х.Эргашеванинг ишга тикланиши, 2019 йил апрель ойи учун ўртача ойлик иш ҳаки ҳисобидан мажбурий прогул вақти учун 678.412 сўм иш хаки, 678.412 сўм маънавий зарар учун товон пули, шунингдек давлат фойдасига ундирилиши белгиланган 202.730 сўм давлат божи Нуробод туман Тиббиёт бирлашмасидан ундирилиши белгиланиши таъминланди. Бундан ташқари жорий йил 23 май куни туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Жияновга нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли ваколатли органга таклиф ва Самарқанд вилоят Соғликни сақлаш бошқармасига туман Тиббиёт бирлашмаси масьул мансабдор шахсларининг интизомий жавобгарлиги хамда суд қарорида кўрсатилган товон пули ва давлат божини масъул шахслар ҳисобидан ундирилишини таъминлаш борасида тақдимнома киритилди.
Нуробод туман адлия
бўлими бошлиғи
Б.Ю.Боймурадов