Янгиликлар
Самарқанд вилоят адлия бошқармасида техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 5 февралдаги “Адлия органлари ва муассасаларида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2019 йилга мўлжалланган асосий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги 42-ум-сон буйруғи қабул қилинган. Мазкур буйруқ билан Адлия вазирлигининг 2019 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режаси тасдиқланган. Ушбу тадбирлар режаси асосида 12 июль куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасида ходимлари иштирокида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Ўқув машғулоти Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Аҳолини ва рахбарлар таркибини тайёрлаш маркази бошлиғи, лейтенант Шохрух Мирзаев ҳамда ўқитувчи Анвар Турдиқуловлар томонидан ўтказилди.
Ўқув машғулотида ходимларга юзага келиши мумкин бўлган ёки юзага келган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулотда вазиятларга оид маълумотлар берилди.
Шунингдек, “Чўмилиш ҳавзаларида эҳтиёткорлик бўйича эслатма”, “Зилзила ва табиий офатларда эҳтиёткорлик бўйича эслатма” буклет ва флаерлар тарқатилди.