Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Бир мурожаат изидан


  Жомбой туман адлия бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, почта бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида қабул қилувчиларга топширмаслик бўйича мурожаатлар кўп келиб тушганлиги маълум бўлди.
  Шунга асосан, Булунғур туманлараро почта алоқаси бўлимида алимент пули маблағларининг почта ўтказмаларини топшириш аҳволи мониторинг асосида ўрганиб чиқилганда, Жомбой туманидаги шаҳар ва қишлоқларга хизмат кўрсатувчи алоқа боғламалари томонидан жами 65 382 500,40 сўм алимент пули маблағларининг почта ўтказмалари ўз вақтида адресатга топширилмаганлиги аниқланиб. “Ўзбекистон почтаси” АЖ Самарқанд вилоят филиали директори номига тақдимнома киритилди.        
  Тақдимномага асосан, Жомбой туманидаги шаҳар ва қишлоқларга хизмат кўрсатувчи почта алоқа боғламалари томонидан етказиб берилмаган жами 65 382 500,40 сўм пул маблағлари адресатларга етказиб берилиши таъминланди.