Янгиликлар
Сайлов-демократия кўзгуси
Жомбой туман, Булунғур туман, Ургут тумани адлия бўлимлари томонидан тумандаги сиёсий партиялар вакиллари билан ҳамкорликда жойларда сайлов қонунчилиги юзасидан манзилли тарғиботни амалга оширилиб, жорий йилнинг 22 июль куни тумандаги “Сўхмон” , “Меҳржон”маҳаллалари фуқаролар йиғини аҳолиси ва фаолларига сайлов қонунчилиги юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Шунингдек, Ургут тумани “Ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика” коллежида ўтказилган “O,zLiDeP дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида иштирок этиб, сайлов қонунчилиги юзасидан манзилли тарғибот ўтказди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонуни ва ушбу қонун билан тасдиқланган Сайлов кодекси мазмун-моҳияти ҳамда сиёсий партияларнинг сайловларда иштирок этиш тартиблари батафсил тушунтириб берилди. Кун тартибидаги масала юзасидан бўлим томонидан таклифлар билдирди. Тарғибот тадбирида OzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва вилоят Кенгаши масъул ходимлари иштирок этишди.