Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди


  Тойлоқ туман, Оқдарё туман, Самарқанд туман адлия бўлимлари ташаббуси билан туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими, туман тиббиёт бирлашмаларида бўлим ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот ташкил этилди.
  Тадбир иштирокчиларига туман адлия бўлими бошлиғи томонидан:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрдаги “Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўриниш ва барча шаклларига йўл қўймаслик ҳамда уларга барҳам бериш бўйича давлат ҳокимияти органлари ҳамда барча бўғин раҳбарларининг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги   ПФ-5563-сон фармони;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил  10 майдаги “Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунтириш берилди.
  Иштирокчиларга мазкур фармон ҳамда Вазирлар маҳкамасининг қарори билан таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларини олдини олиш ва бунга чек қўйиш белгилангани таъкидлаб ўтилди.
  Иштирокчиларга туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси томонидан:
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва уни қўллаш масалалари бўйича тушунча ҳамда тавсиялар берилди.
Тарғибот давомида иштирокчиларнинг ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
Шунингдек, тадбир қатнашчиларига Адлия вазирлигининг “adviсe.uz” хукукий ахборот портали ишга туширилганлиги хакида тушунтирилди.
Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда уни олдини олиш бўйича тайёрланган 42 дона буклет ва флаерлар тарқатилди.
Тадбир иштирокчиларидан 48 нафарининг Адлия вазирлигининг телеграмдаги “huquqiyaxborot” каналига аъзо бўлишлари таъминланди.
Мазкур тарғибот тадбирида жами 150 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Мазкур ҳуқуқий тарғибот тадбири “Қўшчинор” газетасининг 2019 йил 20 июлдаги №(1338)сонида “Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди” мақоласи орқали ёритилди.