Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

EXCLUSIVE INTERVIEW


  “Адлия органларини “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантириш лозим”, - дейди “interview cabinet” лойихасида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи  С. Нуриев.
  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев билан вилоят телерадиокомпаниясининг “Юзма-юз” дастури мухбирлари бошқарманинг қабулхонасида “interview cabinet” лойихасини суратга олди. Интервью-суҳбат давомида адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев томонидан вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимлари фаолияти, 2019 йил 1-ярим йиллик хисоботлар, эришилган ютуқлар ва натижалар, йўл қўйилган камчиликлар хусусида тўхталиб ўтилди.