Янгиликлар
Адлия органлари “халқ поспонлари” поспони !
Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5415-сонли Фармонида туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари сифатида ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шахар) тузилмаларида хуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш белгиланган.
Шунга кўра, Нуробод туман адлия бўлими томонидан мунтазам равишда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, хусусан меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларини қўллаш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг июль ойида бўлим томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари талаблари бузилганлиги юзасидан энг кўп мурожаатлар келиб тушган туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман мактабгача таълим бўлимида меҳнат қонунчилиги, иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, иш берувчи ва ходимларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари, қонун хужжатларида айрим тоифадаги ходимларга белгиланган имтиёзлар юзасидан тушунтириш – тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Шу билан биргаликда, бўлим томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, туман ташкилотларида меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралар қўлланилиши ва фуқароларнинг бузилган хуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва тикланиши таъминланди.
Чунончи, жорий йилнинг июнь ойида бўлимга келиб тушган мурожаатларга асосан ўрганишлар ўтказилиб, ўрганишлар жараёнида тумандаги “Олға” Маҳалла фуқаролар йиғини поспони Д.Мусурмонов, “Улус” МФЙ поспони А.Абдурагимов, “Халқобод” МФЙ поспони Ш.Явқачов ҳамда “Машъал” МФЙ поспони Н.Тожиевларнинг “Маҳалла поспони” – жамоатчилик тузулмаси раҳбари лавозимидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаган ҳолда улар билан бўлган меҳнат шартномалари иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганлиги, уларга иш ҳақи, меҳнат таътили ва компенсация пуллари тўланиши таъминланмаганлиги, пайсалга солинганлиги аниқланиб, натижасига кўра фуқаролар манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судига иш ҳақи, меҳнат таътили ва компенсация тўловларини ундириш ҳақида аризалар киритилиб, ФИБ Нуробод туман судининг 02.07.2019 йилдаги № 2-1408-1906/1373 рақамли суд буйруғи билан “Халқобод” МФЙ поспони Ш.Явқачов фойдасига 2.899.752 сўм, № 2-1408-1906/1373 рақамли суд буйруғи билан “Машъал” МФЙ поспони Н.Тожиев фойдасига 3.866.336 сўм, № 2-1408-1906/1372 рақамли суд буйруғи билан “Олға” маҳалла фуқаролар йиғини поспони Д.Мусурмонов фойдасига 3.866.336 сўм ҳамда № 2-1408-1906/1371 рақамли суд буйруғи билан “Улус” МФЙ поспони А.Абдурагимов фойдасига 3.866.336 сўм миқдорида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Нуробод туман кенгаши ҳисобидан иш ҳақи, меҳнат таътили ва компенсация пулларини ундирилиши белгиланди.
Бундан ташқари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Нуробод туман кенгашига “Қонун хужжатларининг бўзилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт шароитларни бартараф этиш тўғрисида” тақдимнома киритилиб, тақдимномага асосан кенгаш бош мутахассиси М.Умирзақованинг интизомий жазога тортилиши таъминланди.
Зариф Тожиев
Нуробод туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси