Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлия бўлими ходимларининг тарғибот соҳасидаги 25 июль иш кунидан лавҳалар


  Пахтачи туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши иштирокида "Одам савдоси-давр муаммоси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда одам савдоси жиноятининг салбий оқибатлари, ёшлар, аёлларнинг ушбу жиноят қурбонига айланиб қолмаслик чора тадбирлари, ушбу трансмиллий жиноятга қарши курашиш тадбирлар, ушбу соҳадаги халқаро ва миллий қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти кўргазмали тарзда тушунтирилди.
Тойлоқ туман адлия бўлими ташаббуси билан 2019 йил 25 июль куни Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва бошқа ходимларига ҳуқуқий тарғибот ташкил этилди. Тадбир иштирокчиларига туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрдаги “Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўриниш ва барча шаклларига йўл қўймаслик ҳамда уларга барҳам бериш бўйича давлат ҳокимияти органлари ҳамда барча бўғин раҳбарларининг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги   ПФ-5563-сон фармони; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунтириш берилди.
  Шунингдек, Пайариқ туман адлия бўлими, туман ФҲДЁ идораси билан ҳамкорликда 30 июль - Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан ёшлар келажагимиз дастури доирасида 25 июль куни тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига одам савдоси жиноятининг салбий оқибатлари, ёшларнинг ушбу жиноят қурбонига айланиб қолмасликлари, мазкур жиноятга қарши курашиш масаласида тушунчалар берилди. Каттақўрғон туман Файзикент махалласида жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини қабул қилиш бўйича сайёр қабул ўтказилди, ушбу сайёр қабулда туман адлия бўлими томонидан 2 та ариза қабул қилинди. Каттақўрғон туман Янгиқиёт маҳалласида 25 июль куни йилда жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатларини қабул қилиш бўйича сайёр қабул ўтказилди, ушбу сайёр қабулда туман адлия бўлими томонидан васиятномани расмийлаштириш бўйича 1 та ариза қабул қилинди, ижроси амалда таъминланди.
  Каттақўрғон шаҳар адлия бўлими томонидан "Қишлоқ қурилиш банк" Каттақўрғон филиали биносида Каттақўрғон шаҳрида фаолият кўрсатаётган 5 та банк филиаллари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони мазмун-моҳияти бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Ургут туман адлия бўлими катта маслахатчиси Ж.Н.Хушназаров Тароқли маҳалласида саёр қабулда иштирок этди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони юзасидан тушунтириш, “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини ҳамда савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш белгилангани таъкидланди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонни мазмун-мохияти тушунтирилди. Адлия ходимларининг коррупцияга оид ҳолатлари ҳақидаги тезкор хабарларни ўз вақтида қабул қилиш мақсадида ижтимоий телеграмм каналида “@antikorbot” яратилганлиги, Адлия вазирлигининг Advice.uz интерактив ахборот портали ва телеграмдаги “huquqiyaxborot” каналининг мавжудлиги ва ундан фойдаланишлари бўйича тавсиялар берилди.