Янгиликлар
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Абдухалимов томонидан жорий йилнинг 30 июль куни Самарқанд тумани Ражабамин маҳалласида ўтказилган сайёр қабул бўйича
Жорий йилнинг 30 июль куни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Абдухалимов, туман адлия бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, молия бўлими, ғазначилик бўлинмаси, пенсия жамғармаси ва туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда Самарқанд туманидаги Ражабамин, Чумчуқли ва Пулимуғоб махаллаларининг 100 дан ортиқ фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур сайёр қабулда фцқаролар ўзларини қийнаётган муаммолари билан қатнашишди. Мурожаатларнинг асосий қисми пенсия, уй-жой ва шу кабиларни ташкил этди. 10 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал этилди. Бундан ташқари 10 дан ортиқ мурожаатлар қўшимча ўрганилиши талаб этилганлиги учун иш юритувига олинди.
Ўтказилган сайёр қабул давомида иштирокчиларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатларинининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.