Янгиликлар
Меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланди
Жомбой туман адлия бўлими томонидан туманнинг “Қўлбости” маҳалласи, Тегирмонбоши қишлоғида яшовчи Э.Худойбердиевнинг “Сувоқова” ДУК Жомбой туман филиалида ҳақиқатда ишни бошлаган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланиш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Жорий йил 17 июль кунги фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаро Э.Худоебердиев ҳамда “Сувоқова” ДУК Жомбой туман филиали ўрталарида ҳақиқатда ишни бошлаган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланди.