Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Бузилаётган уйлар (квартиралар) эгасига турар жой бериш ва (ёки) компенсация тўланиши лозим


  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, бузилаётган уйлар (квартиралар) эгасига турар жой бериш ва (ёки) компенсациянинг бошқа турларини тўлаш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан, чорак якуни бўйича прогноздан ортиқча тушган маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира жамғармаси маблағлари ва (ёки) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳисоб рақамларига давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушадиган тақсимланадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилади, деб белгиланган.
Шунингдек, мазкур низомнинг 17-бандига кўра, комиссиянинг компенсация миқдори ва тури, бузилаётган уй (квартира) ўрнига мулкдорга турар жой бериш ёки мулкдорнинг хоҳишига кўра пул шаклида компенсация берилишини таъминлаш ҳақидаги қарори тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқлангандан сўнг мулкдор ҳокимликка бузилиши керак бўлган уй (квартира)ни бўшатиш тўғрисида кафолат хати тақдим этади, деб қайд қилинган.
  Шунга кўра, ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишида фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бузилиши керак бўлган уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарлар қопланмасдан қолмоқда. Бу эса фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳақли эътирозлари ортишига олиб келмоқда.
Амалиётда ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишида туман(шаҳар) ҳокимликлари вакилларини фуқаролар ва юридик шахсларга компенсация берилишини таъминлаш устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш мақсадга мувофиқ.
Чунки, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда фуқаролар ва юридик шахсларга компенсация берилиши тартиби ва муддатлари қонун ва қонун ости нормаларида белгилаб қўйилган бўлсада ушбу нормати-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилмаслик оқибатида қонун устуворлиги таъминланмасдан инсон ҳуқуқларини бузулишига олиб келмоқда.

Тайлоқ туман адлия бўлими
 етакчи маслахатчиси Махмуд Давронов