Янгиликлар
Тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Пайариқ туманидаги 4-сектор раҳбари Ш.Туропов ва адлия бўлими бўлими бошлиғи ҳамда тегишли идора раҳбарлари билан биргаликда “Ҳар бир оила тадбиркор” Дастури ижроси юзасидан тумандаги “Навбаҳор” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда Куктепа қишлоғида яшовчи ЯТТ Ботиров Дилмурод мурожаат қилиб, мурожаатида 1997 йил 29 майдаги Давлат мулкини ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг буйруқлари асосида “Ким ошди” савдоси орқали Челак шаҳри маркази ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун ажратилган ҳар бири 12.25 кв метрдан жами 61.25 кв метрдан иборат бўлган 19,20, 21, 22, 23-сонли савдо дўконлари ерини сотиб олганлигини, сотиб олинган савдо дўкони қуриш учун ҳар бирига 1997 йил 19 июнда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордери берилганлиги, сотиб олинган ерга нонвойхона қурганлиги ва оилавий ишлатганлиги, 2011 йилда туман ҳокимлиги ходимлари “бошқа ер майдони ва компенсация пулини берамиз” деб нонвойхонасини бузиб ташлаганлигини, туман ҳокимлиги Челак шаҳри Қумчуқ маҳалласи ҳудудидан 57.6 кв метр ер майдони ажратганлиги ва ўша жойда савдо дўкони қурганлиги, савдо дўконини хужжати охирига етказилмаганлиги, бир неча йиллардан буён туман ҳокимлиги унга ажратиб берилган савдо дўконига хужжат қилиб бермаётганлиги сабабли Челак шаҳри Қумчуқ маҳалласи ҳудудидан 57.6 кв метр ер майдонига қурилган икки қаватли дуконга унинг номига эгалик қилиш қарори чиқаришда амалий ёрдам беришни сўради.
Пайариқ туман адлия бўлими ходимлари томонидан мазкур мурожаат ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандида “фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва дов-дарахтлар қийматини тўлаш, бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш” ҳақидаги Қарори ижроси юзасидан 2019 йил 18 июнда Ботиров Дилмуроднинг номига Челак шаҳри Қумчуқ маҳалласи ҳудудидан 57.6 кв метр ер майдонига қурилган икки қаватли дуконга эгалик ҳуқуқи қарори чиқариш масаласини кўриб чиқиш ҳақида Маъмурий судга ариза киритилди.
Пайариқ туман Маъмурий судининг 2019 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан Ботиров Дилмуроднинг номига Челак шаҳри Қумчуқ маҳалласи ҳудудидан 57.6 кв метр ер майдонига қурилган икки қаватли дуконга эгалик ҳуқуқини белгилаш масаласини ҳал қилишлик мажбурияти юклатилди.
Пайариқ туман адлия бўлими бошлиғи А. Жўраев