Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ҳарбий қисм хизматчиларига “Ҳуқуқий саводхонлик” дарслари ўтказилди


   Самарқанд вилояти адлия бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан жойлардаги ҳарбий қисм хизматчиларига “Ҳуқуқий саводхонлик” дарслари ўтилди. Жумладан, Тайлоқ, Булунғур, Самарқанд туман адлия бўлимлари.
Масалан, Тойлоқ туман адлия бўлими ташаббуси билан 2019 йил 3 августь куни Тойлоқ Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида тумандаги ОАВ вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тойлоқ туман кенгаши, маҳаллий ОАВ вакиллари ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси 69932 ва 98149 сонли ҳарбий қисм хизматчилари қатнашишди.
  Иштирокчиларга туман адлия бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги қонуни, ушбу қонуннинг мақсади, қонунда қўлланилган асосий тушунчалар, қуролнинг турлари, қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ушбу қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлган:
махсус органлар ва ҳарбий тузилмалар;
махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахслар;
қурол ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
қуролни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар;
овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар;
қуролни коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
чет эл фуқаролари;
  Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақида тушунчалар берилди.
Ушбу Қонун 10-моддасининг учинчи — ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган субъектлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг (бундан буён матнда Миллий гвардия органлари деб юритилади) амал қилиш муддати уч ойлик бўлган рухсатномалари асосида фуқаровий ва хизмат қуролини олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳамда фуқаровий ва хизмат қуролини олишга доир рухсатнома унда кўрсатилган қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, Миллий гвардия органларида рўйхатдан ўтказилгунига қадар уларни ташиш ва сақлаш ҳуқуқини бериши маъруза қилинди.
Фуқаровий ва хизмат қуролини олишга доир рухсатнома қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқини бермаслиги қонунда таъкидлангани маълумот учун айтиб ўтилди.
Иштирокчиларга Адлия вазирлигининг Advice.uz ҳуқуқий ахборот портали ва телеграмдаги “huquqiyaxborot” каналининг афзалликлари ва ундан фойдаланишлари бўйича тавсиялар берилди.