Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

“Интеллектуал мулк муҳофазаси ва химояси” мавзусида семинар ва Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва аҳамияти” мавзусидаги матбуот анжумани


  2019 йил 8 август куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда ҳудудий адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Интеллектуал мулк муҳофазаси ва химояси” мавзусида семинар ва Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва аҳамияти” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
  Тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги масъул ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Самарқанд вилоят Миллий гвардияси ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакилларидан жами 80 нафар иштирокчи қатнашди.
Тадбирдан кўзланган мақсад аҳоли ўртасида интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳурмат хиссини ошириш, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда ушбу соҳани такомиллаштиришга масъул бўлган давлат органларининг ўрни ва роли ҳақида маълумот беришдан иборат.
Шунингдек, Қурол тўғрисидаги қонуннинг мазмуни ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ушбу қонун бўйича ҳуқуқий билим ва маданиятини шакллантириш, мазкур қонуннинг бугунги кундаги ўрни ҳақида маълумот беришдан иборат.
  Тадбирда Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази бўлим бошлиғи Фируза Эргашева “Ўзбекистонда интеллектуал мулк муҳофазаси. Интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тушунчалар” мавзусида маъруза қилди.
Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази директор ўринбосари Абдужалил Ўринбоев “Товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида чиқишлари тингланди.
  Шунингдек, Интеллектуал мулк агентлиги бош мутахассиси Ойбек Сайидумаров “Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш масалалари” мавзусида маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, Самарқанд вилоят Миллий гвардиясининг бўлим бошлиғи подполковник Т.Қўзибоев “ “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг мазмуни ва аҳамияти” мавзусида маъруза қилди.
  Шу билан биргаликда, Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимининг етакчи маслаҳатчиси Ориф Муҳаммадиев вилоят СТРК “Диёр” ахборот-тахлилий кўрсатуви учун интервью берди.
  Тадбир давомида жамиятда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан қараш маданиятини шакллантиришга қаратилган тушунчалар берилди. Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда бошқа субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди, ушбу қонуннинг бугунги кундаги аҳамияти ёритилди, қонунда келтирилган асосий тушунчалар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан тадбир иштирокчиларга бир қанча тарқатма материаллар, буклетлар тарқатилди. Тадбир қизғин савол-жавоблар асосида, конструктив рухда ўтди.