Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ЮТУҚЛАР ВА КАМЧИЛИКЛАР


  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 8 август куни вилоят Ёшлар марказида 2019 йил 1 ярим йилликда амалга оширилган ишларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича 200 дан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилди. 45 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилди.
  Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинганлиги сабабли 4 та лойиҳа қайтарилди.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 2022 та мурожаатнинг 1656 таси ҳал этилиб, шундан 1071 таси ёки 53 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 64.6 фоиз) қаноатлантирилган, 585 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Мурожаатларни қабул қилиш жараёнида 157 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилди.
Ўтказилган 350 та ўрганишлар ва 182 та мониторинглар давомида турли ташкилотларда 55685 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 1765 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
  Хусусан, 712 та тақдимнома, 1649 та огоҳнома ва 516 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳамда 12 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.
Киритилган тақдимномалар натижасида 764 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 12 нафар шахслар эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 18 та қарорлари ижроси тўхтатилган бўлса, яна 15 та қарори бекор қилинган, 126 млн. 212 минг сўмдан ортиқ маблағлар ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 456 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка, 2 нафар шахслар эса жиноий жавобгарликка тортилди, шунингдек, 32 млн. 773 минг сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
Судларга киритилган 937 млн. 423 минг сўмлик 495 та даъво аризаларнинг 864 млн 778 минг сўмлик 389 таси қаноатлантирилди. 70 нафар юридик хизмат ходимларига юрисконсульт лавозимига тайинланишига розилик берилди, 21 нафар юридик хизмат ходимлари бошқармада тегишли стажировкани ўтади.