Янгиликлар
Мажбурий меҳнатга жазо кучайтирилди
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси 1992 йилдан буён Халқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси бўлиб, ўтган давр мобайнида ташкилотнинг 10 дан ортиқ конвенцияларини ратификация қилган.
Хусусан, Мажбурий Меҳнат тўғрисида Конвенция (С29) - 13.07.1992 йил;
-Қирқ соатлик иш ҳафтаси ҳақида Конвенция (С47) -13.07.1992 йил;
-Байрам кунларига ҳақ тўлаш ҳақида Конвенция (С52) - 13.07.1992 йил;
-Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш хукукини химоя килиш тўғрисидаги Конвенция (С87) - 17.06.1948 йил;
-Бирлашиш эркинлиги ҳақида Конвенция (С98) - 13.07.1992 йил;
-Бажарилган Меҳнат учун бир хил маош тўлови ҳақида Конвенция (С100) 13.07.1992 йил;
-Оналикни ҳимоя қилиш ҳақида Конвенция (С103) - 13.07.1992 йил;
-Мажбурий Меҳнатни йўқотиш тўғрисида Конвенция (С105) - 15.12.1997 йил;
-Дискриминация ҳақида Конвенция (С111) - 13.07.1992 йил;
-Бандлик сиёсати ҳақида Конвенция (С122) - 13.07.1992 йил;
-Меҳнаткашларнинг вакиллари ҳақида Конвенция (С135) - 15.12.1997 йил;
-Коллектив шартномалар ҳақида Конвенция (С154)- 15.12.1997 йил;
-Ишга олишда минимал ёш ҳақида Конвенция (С138) – 03.2008 йил;
-Болалар меҳнатини энг ёмон формаларини таъқиқлаш ва зудлик билан чоралар кўриш ҳақида Конвенция (С182) – 03.2008 йил;
Шунингдек, сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик янада мустаҳкамлаш бўйича кўплаб амалиш ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад мажбурий меҳнатга барҳам беришга қаратилган бўлиб, бу борада Мамлакатимизда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилишига қаратилган қонун ҳужжатлари қабул қилинди ва зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, Қарорга асосан фуқаролар, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш тақиқланди, уларни бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланиладиган бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 29 октябрь куни “Барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавбгарлигини ошириш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Юқоридаги Конвенция, Фармон ва Қарорларга қарамасдан айрим давлат ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари томонидан фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари ҳалигача учрамоқда.
Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги таълим муассалари мансабдор шахслари томонидан қул остидаги ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиши ёки вояга етмаган ўқувчиларни меҳнатидан фойдаланганлиги аниқланиб, аниқланган холатлар бўйича ўтган 2018 йилда 4 та ва жорий йилда 5 та интизомий ва маъмурий жарима чоралари қўлланилди.
Мамлакатимизнинг айрим худуддарида мажбурий меҳнатга бархам берилмасдан, “ҳашар” қабилида бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш хамда вояга етмаганларни меҳнатидан фойдаланиш турли ижтимоий тармоқларда кўзга ташланиб келмоқда.
Ушбу салбий холатларни батамом, илдизи билан йўқотиш мақсадида муҳтарам юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 30 июль куни “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775- сонли Фармони имзоланди.
Фармонга кўра; Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил этилиши белгиланди.
Фармонда 2019-2020 йилларда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси")ни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши белгиланди.
Фармонда келтирилган ўзгаришлар билан бир қаторда, шуни алоҳида қайт этиб утиш кераки, келгусида мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жавобгарлик нормасини белгилайдиган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси”га қўшимчалар киритиш масаласи белгилаб қўйилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимизда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамжамият билан ушбу йўналишга ихтисослашган ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида амалга оширлаётган самарали ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик халқаро майдонда мамлакатимизнинг миллий манфаатларини ҳимоя қилибгина қолмай халқаро доирада юксак эътиборга эришишга олиб келмоқда.
Каттақўрғон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Нурматов Равшан Бегмаматович