Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Мурожаатлар ижобий ҳал қилинмоқда


  Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан мурожаатлар ижобий ечимини топмоқда. Хусусан, туманинг “Қўштепа” МФЙда яшовчи фуқаро Г.Султонованинг ўз мутахассислиги бўйича туманинг 61-сонли МТМга ишга жойлашишни сўраб қилган мурожаати МТМ мудираси томонидан бўш иш ўрни йўқлиги сабабли рад этилганлигидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига қилган мурожаати бўлим томонидан ўрганиб чиқилиб, ушбу МТМга ишга жойлашишда амалий ёрдам кўрсатилиб, мурожаат муаллифи фуқаро Г.Султонованинг 61-сонли МТМга ишга жойлашиши таъминланди.
   Шунингдек, “Олмазор” МФЙда яшовчи фуқаро Ю.Турсунованинг ўз мутахассислиги бўйича туманинг 56-сонли умумўрта таълим мактабига, “Ойжон” МФЙда яшовчи фуқаро М.Актамованинг ўз мутахассислиги бўйича туманинг 60-сонли МТМга ва “Алишер Навоий” МФЙда яшовчи фуқаро А.Тошеванинг ўз мутахассислиги бўйича туманинг 56-сонли умумўрта таълим мактабига ишга жойлашиши таъминланди.
   Бундан ташқари, “Каттаминг” МФЙда яшовчи фуқаро Д.Умаровнинг “Трасса газ инвест” МЧЖдан хисобланган бироқ тўлаб берилмаган жами 4 ой учун 2 млн. 120 минг сўм иш ҳақлари туман адлия бўлимининг аралашуви билан тўлиқ ундириб берилди.
 

Каттақўрғон туман
адлия бўлими бошлиғи
Ў.Ҳакимов