Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адашганни кечиради ўзбек халқи


  2019 йил 20 сентябрь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, авф этилган шахсларни, муқим турар жойга эга бўлмаган шахсларни жамиятга ижтимоий интеграция қилишда – ҳуқуқий саводхонликнинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди.
  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг фахрийлар кенгаши аъзолари, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимлари ва 16 нафар жазони ўташ жойларидан озод қилинган, авф этилган шахслар иштирок этди. Тадбир сўнггида ушбу тадбирда иштирок этаётган жазони ўташ жойларидан озод қилинган, афв этилган 16 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Фахрийлар Кенгаши” томонидан амалга оширилаётган грант лойиҳаси асосида қимматбахо совғалар берилди.