Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Меҳнат мигрантлари учун кафолатлар


   Аҳолининг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданияти ошириш мамлакат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ги 5618-сон Фармони билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси” қабул қилинган. Ушбу концепсияда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб 2019 йил 25 сентябръ куни Самарқанд вилояят Ургут туман ҳокимияти мажлислар залида  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” номли  тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, Ургут туман адлия бўлими, Самарқанд вилоят ИИБ масъул ходимлари, Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ва Ўзагросуғурта компаниясининг Самарқанд вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этди.
  Тадбирда, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси  фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5785-сон Фармони, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 349-сон қарорларининг мазмун-моҳиятлари тушунтирилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида батафсиз тушунчалар берилди.
   Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасадди шахслар томонидан жавоблар берилди.