Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Адлия тадбиркорга дўст


Ҳурматли тадбиркорлар, Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил октябрь ойи давомида “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси (https://t.me/huquqiyaxborot/5506) доирасида тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича аноним сўровлар ўтказилиши назарда тутилган.
Сўровномада аноним равишда ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этилади. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.
Сўровномада қуйидаги ҳавола (http://bit.ly/2lSYnc5) орқали иштирок этишингиз мумкин:
http://bit.ly/2lSYnc5
Сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-4-моддасида (http://www.lex.uz/acts/97664) ҳамда Жиноят кодекси 192-4-моддасида (http://lex.uz/docs/111453#2734575) жавобгарлик белгиланган.
Каналга уланиш учун
https://t.me/huquqiyaxborot