Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Ҳуқуқий саводхонлик йўлида


  2019 йил 26 сентябрь куни Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд туманининг “Ражаб Амин” МФЙда маҳалла фуқаролари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси масъул ходими О.З.Муҳаммадиев ва Самарқанд туман адлия бўлими бошлиғи Х.Мухторовлар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5785-сон Фармони, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-349-сон қарорларининг мазмун-моҳиятлари тушунтирилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.