Янгиликлар
Биз коррупцияга қаршимиз!
Оқдарё туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, коррупциянинг жамият ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилиш мақсадида 2019 йил 26 сентябрь куни туман адлия бўлими ва Ёшлар Иттифоқининг туман Кенгаши билан ҳамкорликда 2-сонли умумтаълим мактабида 2, 6, 10, 14 ва 52-сонли умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштироқида “Биз ёшлар коррупцияга қаршимиз” шиори остида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил қилиниб, иштирокчиларга тарғибот материаллари (буклет ва флаерлар) тарқатилди. Тадбирда туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси М.Рузиев нутқ сўзлаб, ўз нутқида: 1. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни; 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-2755-сонли Қарори; 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги 5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.