Bog'lanish

Telefon
(+998 66) 233-13-59

Elektron manzil
samarqand@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ўз вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақлари бўйича суд буйруқлари қабул қилинди


   Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан 2-секторда жорий йилнинг 14 сентябрь куни Қиёт маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда тумандаги “Мотосервер-МТА” ММТПда ишлаб келаётган 9 нафар ходимлардан иш ҳақларини ундириш бўйича судга ариза киритишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаатлари қабул қилинди, “Мотосервер-МТА” ММТПда мурожаатлар бўйича ўрганишлар ўтказилди, тўпланган ҳужжатлар асосида ФИБ Каттақўрғон туманлараро судига аризалар киритилди.
ФИБ Каттақўрғон туманлараро судининг 20.09.2019 йилдаги суд буйруғларига асосан фуқаро Л.Холовага 5 млн. 383 минг 948 сўм, Х.Чилматовга 9 млн. 327 минг 316 сўм, А.Тлововга 7 млн. 927 минг 316 сўм, Х.Норовга 4 млн. 299 минг 898 сўм, Ф.Авазов 4 млн. 299 минг 898 сўм, Т.Ҳолиқуловга 4 млн. 299 минг 898 сўм, Ш.Расуловга 8 млн. 967 минг 948 сўм, Х.Тошевга 5 млн. 692 минг 965 сўм ва В.Хамдамовга 4 млн. 299 минг 898 сўмлик жами 54 млн. 499 минг 085 сўм иш ҳақлари ундирилиши белгиланди.