Янгиликлар
Инсон ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида
Фуқаро С.Мамадиева Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳакамлик судлари Ассоциацияси Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Каттақўрғон шаҳар ҳакамлик судининг 2016 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорини бекор қилинишида амалий ёрдам беришни сўраган. Ўрганишда Каттақўрғон шаҳар ҳакамлик судининг 2016 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори ноқонуний қабул қилинганлиги аниқланганлиги сабабли уни бекор қилиш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига протест киритиш учун Сизнинг аризангиз ва унга илова қилинган ҳужжатлар Каттақўрғон шаҳар прокуратурасига юборилди.
Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 24 апрелда юқоридаги ноқонуний қарорни бекор қилиш бўйича судга протест киритилган. Шундан сўнг С.Мамадиева Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимига иккинчи бор мурожжат қилиб, Каттақўрғон шаҳар, А.Темур кўчаси, 16 уй, 38-хонадонга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаб берилишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Унинг аризаси асосида ФИБ Каттақўрғон туманлараро судига ариза билан мурожаат қилиб, Каттақўрғон шаҳар, А.Темур кўчаси, 16 уй, 38-хонадонга нисбатан Мамадиева Сайёра номига мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида қарор чиқариб бериш сўралди. ФИБ Каттақўрғон туманлараро судининг 2019 йил 14 июндаги ажрими билан мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилган.
Каттақўрғон шаҳар адлия бўлимининг 2019 йил 12 июндаги хусусий шикоятига асосан суднинг 2019 йил 14 июндаги ажрими бекор қилиниб, иш мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. ФИБ Каттақўрғон туманлараро судининг 2019 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Каттақўрғон шаҳар, А.Темур кўчаси, 16 уй, 38-хонадонга нисбатан Мамадиева Сайёрага мулк ҳуқуқи эътироф этилган. 2019 йил юқоридаги уй-жойга нисбатан С.Мамадиева номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Судлар томонидан ноқонуний суд ҳужжатлари қабул қилинганлиги С.Мамадиеванинг муаммоси йиллар давомида ҳал бўлмасдан, ортиқча оввораю сарсон бўлиб юришига сабаб бўлган.
Адлия бўлимининг аралашуви билан унинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилиб, муаммоси ҳал этилди.